«Ўзбекистонда олий таълим» журнали – илмий-оммабоп журналида мамлакатимиз олий таълим тизимига оид умумий масалалар ва муаммоларга бағишланган ҳамда соҳа тараққиётига хизмат қилувчи илмий таҳлил, таклифлардан иборат мақолалар нашр этилади. «Ўзбекистонда олий таълим» журналининг муассиси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказидир. Журнал ижтимоий, илмий-оммабоп нашр бўлиб, А-4 форматда 100 бетдан 120 бетгача, йилига 4 марта ўзбек (кирилл ёки лотин алифбосида) тилида, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди ва унинг ташқарисида тарқатиш учун мўлжалланган даврий босма нашри сифатида чоп этилади.
- Журнал ҳар сонда 3000(бу талабга қараб ўзгариши мумкин) нусхада чоп этилади!
- Журналнинг ҳар бир нашр этилган сонининг электрон шакли(ПДФ) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази ва журналнинг барча расмий веб сайтлари, ижтимоий тармоқлари орқали оммалаштирилади.
- Журнал Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан 1495 рақамли гувоҳнома билан 29.12.2021 санасида рўйхатдан ўтказилган.
- Журнал Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан рўйхатга олинган.
Журналда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда бошқа таълим ташкилотлари пуллик хизмат асосида реклама жойлаштириши мумкин. Хизмат кўрсатиш икки томонлама шартнома асосида амалга оширилади. Реклама жойлаштиришнинг алоҳида шартлари ва талаблари мавжуд.
«Ўзбекистонда олий таълим» журналида реклама бериш талаблари ва тарифлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун +998712070343(112) ёк +998712070343(110)