Ўзбекистонда олий таълим журнали 1-сони
«Ўзбекистонда олий таълим»
«Высшее образование в Узбекистане»
«Higher education in Uzbekistan»
Ўзбекистонда олий таълим” журналининг биринчи сони умумий 100 саҳифадан иборат бўлиб, унга таҳририят қабул қилиб олган халқаро тажриба, ўқув-услубий, илмий фаолият, маънавий-маърифий мазмунга оид мақолалар ичидан йигирмага яқини саралаб олинди.
Шунингдек, журналнинг нишона сонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори шарҳи, Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда илм-фан арбобларининг таҳририят фаолиятига бағишланган табрик сўзлари, олий таълим соҳасида амалга оширилаётган тадқиқотларга оид материаллар ҳам тақдим этилган.
Ҳар бир мақола мазмунидан келиб чиққан ҳолда инфографика, фотосуратлар билан бойитилган.