«ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ» ЖУРНАЛИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИГАН МАҚОЛАЛАР УЧУН ҚЎЙИЛАДИГАН
ТАЛАБЛАР
(1-сон учун)
Тақризлаш учун мақолага қўйиладиган умумий талаблар ишлаб чиқилди:
• Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари, хусусан, олий таълим мазмунини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, ўқув жараёнларида қўлланиладиган илғор технологиялар, кредит-модул тизими истиқболлари, илмий тадқиқотларни кучайтириш, «Университет 3.0» концепциясини босқичма-босқич жорий этиш, халқаро рейтингларга кириш, халқаро ҳамкорлик ва бошқа муҳим йўналишларга бағишланган бўлиши лозим;
• мақолалар профессор-ўқитувчилар учун фойдали, янги ғояларни ўзида акс эттирган, келгусида методологик манба сифатида фойдаланиладиган даражада бўлиши керак;
• илмий таҳлил ва тугалланган фикрларга асосланган, таҳлилий-танқидий, танланган мавзу бўйича мавжуд муаммолар ечимига оид аниқ амалий таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
• ўзбек, рус ва инглиз тилларидан бирида бўлиши мумкин;
• мақолага қўйилган талаблар асосида шакллантирилиши ва унда мақола муаллифи ҳақида маълумотлар аниқ кўрсатилиши шарт (ҳажман 14 шрифт, 1.15 интервал билан, 7 бетдан 10 бетгача бўлиши тавсия қилинади)..
Журналга тақдим этиладиган ишлар мазмун жиҳатидан олий таълим соҳасида фолият юритувчи ходим ва тадқиқотчилар учун фойдали ва, албатта, қизиқарли бўлишига эътибор қаратилади.